"Барса" тер Штеген билан бир қарорга кела олмаяпти

"Барселона" германиялик дарвозабон Марк-Андре тер Штеген билан шартномани узайтириш бўйича музокараларни давом эттирмоқда.

Mundo Deportivo нашри томонлар футболчининг маоши бўйича келиша олмаётганини хабар қилмоқда. Аммо голкипер ҳам, клуб ҳам шартномани узайтириш ниятида.

Олдинроқ, германиялик футболчи клубдан 10 миллион евро маош талаб қилаётгани, "Барселона" эса йилига 6,3 миллион евро бермоқчилиги маълум бўлган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!