“Барса” трансфер учун айёрлик қиляпти

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Испаниянинг амалдаги чемпиони “Барселона” мутасаддилари “Манчестер Юнайтед”га тегишли бўлган Маркус Рэшфордни арзонроқ нархда сотиб олиш учун “айёр реж” ўйлаб топди.

Бу ҳақда TEAMtalk ва Daily Mail нашрлари хабар берди.

Каталонияликлар “Манчестер Юнайтед”ни бир мавсум жамоада ижарада ўйнаган англиялик ҳужумчини қўйиб юборишга мажбур қилмоқчи.

Манба маълумотига кўра, каталонияликлар трансфер бўйича музокараларни бутун ёзги трансфер ойнаси давомида чўзишни режалаштирмоқда.

Клуб манчестерликлар нархни туширишга мажбур бўлишига умид қилмоқда.

“Барселона” 28 ёшли вингерни сотиб олиш бўйича музокараларга трансфер ойнаси якунида қайтишни режалаштирган.

Бу вақтга келиб Ла Лига клубнинг молиявий чекловлари тўлиқ бекор қилинганини маълум қилиши кутилмоқда.

“Барселона” Рэшфорд трансфери учун “Манчестер Юнайтед”га тахминан 15 миллион евро таклиф қилмоқчи. Бироқ инглиз клуби футболчи учун 30 миллион евро талаб қиляпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!