Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

"Барса" ва "Реал" мундиал юлдузи учун курашади

Зоҳир Тошхўжаев
Изоҳлар: 0

Унинг истеъдоди ўз тасдиғини топди

«Астон Вилла»нинг ёш вингери Жоан Манзамби яқин вақт ичида яна бир қадам юқорига кўтарилиши мумкин. 21 ёшли швейцариялик футболчига Европанинг икки гиганти — «Барселона» ва «Реал» жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Манзамбининг бозор қиймати ҳозирча тахминан 65 миллион евро атрофида баҳоланмоқда. Бироқ мутахассислар фикрича, эҳтимолий трансфер учун тўланадиган ҳақ бу суммадан анча юқори бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Жоан Манзамби ўзини жаҳон миқёсида 2026 йилги жаҳон чемпионатида намоён этганди. У турнирнинг энг ёрқин кашфиётларидан бири сифатида тилга олинган. Мусобақадан сўнг унинг истеъдодига ишонган «Астон Вилла» футболчини ўз сафига қўшиб олди.

Бирмингем клубида ҳам Манзамби кўпни куттирмади: Англия премьер-лигасидаги дастлабки 6 ўйинда 3 та гол уриб, 2 та голли пас берди. Эътиборлиси, у деярли мослашиш даврисизоқ жамоанинг етакчи фигураларидан бирига айланди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ