Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

"Барса" ва "Реал" Холанд трансфери бўйича иш бошлади

Эҳтимол, юлдуз ҳужумчи жамоасини алмаштиради

«Барселона» ва «Реал Мадрид» «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холандни ўз сафига қўшиб олишга жиддий қизиқмоқда. Бу ҳақда TEAMtalk нашри хабар берди.

Маълумотларга кўра, ҳар икки испан гранди ҳозирданоқ трансфер бўйича фаол иш олиб бормоқда. «Барселона» ҳам, «Реал» ҳам ушбу битимни амалга ошириш имконияти бор, деб ҳисобламоқда.

Аввалроқ Эрлинг Холанд «Манчестер Сити»дан кетиш вариантларини кўриб чиқаётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди. Норвегиялик форвард фаолиятини Испания чемпионатида давом эттиришни истамоқда. У учун Ла Лигага ўтиш ҳозирча энг устувор йўналиш сифатида кўрилмоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ