“Барса” янги тўпурар топди

  • 02 Nov 11:02
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Барселона” бош мураббийи Хави Эрнандес жамоа таркибини кўп гол ура оладиган ҳужумчи билан кутайтирмоқчи.

Tecno

Каталонияликлар ана шу мақсадда “Фейеноорд”да порлаётган мексикалик ҳужумчи Сантьяго Хименесни жиддий кузатиб келмоқда. Бу ҳақда ESPN журналистлари хабар тарқатди.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, Хименесни қўлга киритиш “Барселона” учун ҳам осон бўлмайди. Чунки 22 ёшли форварднинг харидорлари кўпайиб бормоқда ва нидерландияликлар ўйинчи учун катта миқдорда бадал пули талаб қилади.

Хименес Нидерландия чемпионатининг ўнта учрашувида рақиблар дарвозасини 13 марта ишғол қилди ва жамоадошларига учта голли пас узатди.

Comments

You must be logged in to commet!