“Барса” юлдузи кетяпти

“Барселона” ярим ҳимоячиси Рафинья Диас январда жамоасини ўзгартирадиган бўлди. Football Transfers нашрига кўра, бразилиялик футболчи Англия Премьер-лигасига қайтиб бормоқчи.

Манбанинг таъкидлашича, Рафиньяга “Тоттенхэм” жиддий қизиқиш билдирмоқда. Шунингдек, “Ньюкасл” ва “Челси” ҳам уни ўз сафида кўрмоқчи.

Рафинья Англия Премьер-лигасида ўйнаш тажрибасига эга. Каталонияликлар бу футболчини 2022 йилнинг ёзида “Лидс”дан трансфер қилан эди.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, Рафинья Диас “Барселона” таркибида бош мураббий Хави Эрнандес кутган даражада ўйин намойиш қила олмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!