“Барса” юлдузи кутилмаганда термани тарк этди!

“Барселона”дан Испания терма жамоасига чақиртирилган Дани Ольмо мураббийлар штаби қарори билан Швейцарияга қарши ўйин олдидан клубга қайтариб юборилди.

Таниқли инсайдер Фабрицио Романонинг маълум қилишича, ярим ҳимоячи озгина шикастланган. Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуэнте ўйинчининг саломатлигини хавфга қўймаслик учун клуб ихтиёрига қайтиб кетишини айтган.

Дани Ольмо энди бироз ҳордиқ чиқарганидан кейин клуб таркибида навбатдаги ўйинларга тайёргарлик кўради.

Испаниялик ярим ҳимоячи яқинда Германиянинг “Лейпциг” жамоасидан “Барселона”га кўчиб ўтган эди. Аслида Ольмо “Барселона” тарбияланувчиси ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!