“Барса”да 17 дақиқа ўйнаган футболчи клубни судга беради!
Ўтган ҳафтада “Барселона” раҳбарияти шартномасини бекор қилган Матеус Фернандес клубни судга беришга тайёргарлик кўряпти.
Ҳимоячи клуб раҳбарияти унга нисбатан адолатсизлик қилганини ва шартнома ноқонуний тарзда бекор қилинганини таъкидламоқда.
“Барселона” 23 ёшли футболчини 2020 йили “Палмейрас”дан 7 миллион евро эвазига сотиб олган эди. Бироқ, унга етарлича имкон берилмади. Матеус Европа Чемпионлар лигасида Киевнинг “Динамо” жамоасига қарши ўтказилган учрашувда 17 дақиқа ўйнаганидан кейин умуман майдонга туширилмади.
Футболчининг яқинлари “Барселона”га бу футболчининг трансферини сўраб, мурожаат қилган клублар кўп бўлганини, лекин каталонияликлар уларнинг барчасини инкор этганини билдирган.
Фикрлар