“Барса”да катта йўқотиш!
“Барселона” футбол клубининг асосий дарвозабони Жоан Гарсия Чемпионлар лигаси нимчорак финал босқичи жавоб учрашувида “Ньюкасл”га қарши ўйинда жароҳат олди, деб хабар берди AS нашри.
“Барселона” Чемпионлар лигасидаги баҳсда “Ньюкасл”ни 7:2 ҳисобида мағлуб этиб, икки учрашувнинг умумий натижасига кўра, 8:3 ҳисобида зафар қучди ва мусобақадаги иштирокини давом эттирадиган бўлди.
Иккинчи учрашувнинг 82-дақиқасида Жоан Гарсия оёғида муаммо пайдо бўлган учун ўзини алмаштришларини сўради. Унинг ўрнини яна бир тажрибали голкипер Войқех
Манба маълумотига кўра, Гарсиянинг чап оёғидаги болдир мушагида чўзилиш аниқланган. Дарвозабон бир неча ҳафта ўйинларни ўтказиб юборишига тўғри келади.
Жорий мавсумда 24 ёшли Гарсия барча турнирларда 35 маротаба майдонга тушиб, шулардан 14 тасида дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган ва жами 35 та тўп ўтказиб юборган.
Фикрлар