“Барса”га ўтаман!
“Милан”нинг 25 ёшли қанот ҳужумчиси Рафаэл Леау ёзда фаолиятида жиддий ўзгариш қилишни режалаштирмоқда.
Португалиялик футболчи агентларига ўзини “Барселона”га жойлаш бўйича иш бошлашни буюрди. Бу ҳақда Sport.es сайти маълумот тарқатди.
Манбанинг таъкидлашича, “Барселона” хўжайини Жоан Лапорта ҳам Леауни Каталонияга олиб келишга жиддий қизиқмоқда. Каталонияликлар катта трансферни клуб билан дўстона алоқаларга эга машҳур агент Жорже Мендеш ёрдамда амалга оширмоқчи.
“Барселона” ўтган ёзда “Атлетик”дан Нико Уильямсни трансфер қила олмаганидан кейин музокараларга катта эътибор қарата бошлагани айтилмоқда.
Аввалроқ, Рафаэл Леау “Милан”даги аҳволидан норози экани ва муҳитни ўзгартиришга қарор қилгани ҳақида ахборотлар тарқатилган эди. Истеъдодли футболчи кейинги пайтда Италияда жуда кўп танқид қилинмоқда.
Фикрлар