
"Барселона" 19 ёшли МЮ футболчисига қизиқиб қолди
"Барселона" клуби "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Эйнжел Гомеснинг хизматларига жиддий қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда Manchester Erevening News нашри хабар бермоқда.
Юқоридаги манбаага кўра каталонияликлар 19 ёшли футболчининг “қизи иблислар” билан шартномани узайтириш борасида келиша олмаётганидан фойдаланиб уни ўз сафларига қўшиб олишмоқчи. Айтиш лозимки, унинг манкуанликлар билан келишуви 2020 йилнинг ёзида ўз ниҳоясига етади.
Маълумот учун, Гомес “Манчестер Юнайтет” тарбияланувчиси ҳисобланади. У шу кунгача асосий жамоада 8 та ўйинда майдонга тушган.
Comments