"Барселона" 21 ёшли бразилиялик футболчига қизиқиб қолди. У ким?

Бразилиянинг “Палмейрас” клуби ярим ҳимоячиси Матеус Фернандес “Барселона”нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди.

Globo Esporte нашри тарқатган хабарга кўра каталонияликлар 21 ёшли бразилиялик футболчининг трансфери масаласида “Палмейрас”га таклиф юборишган.

Маълумот учун, “Палмейрас” Фернандесни яқинда 3,5 млн евро эвазига “Ботафого” клубидан сотиб олган эди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган. У 2019 йил Бразилия чемпионатида 11 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол урди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!