"Барселона" асосий дарвозабонини қанчага сотишини маълум қилди
Мюнхеннинг "Бавария" клуби "Барселона" дарвозабони Марк-Андре тер Штегенни сотиб олишга жиддий бел боғламоқда.
Sport.es нашри тарқатган хабарга кўра, немис гранди 27 ёшли германиялик посбонни жорий ёзги трансферлар давридаёқ сотиб олмоқчи. Бироқ, каталонияликлар уни шартномада кўрсатилган 180 млн евролик товон пулидан камига қўйиб юборишмоқчи эмас.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Барселона” катта маош талаб қилаётгани учун тер Штеген билан шартномани узайтириш бўйича келишувга эриша олмаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. У жорий мавсум 34 та ўйинда майдонга тушди ва ўз дарвозасидан шунча гол ўтказиб юборди.
Фикрлар
qulimdan duo qilish keladi xolos