"Барселона" бир гуруҳ етакчи футболчиларига янги келишув ҳозирламоқда

"Барселона" раҳбарияти бир қанча етакчи футболчилар билан шартномани узайтириш ниятида, дея хабар бермоқда Mundo Deportivo.

Каталонияликлар дарвозабон Марк-Андре тер Штеген, ҳимоячи Нелсон Семеду ва ҳужумчилар Лионель Месси ва Ансу Фати билан янги келишув имзолаш ниятида.

Олдинроқ, аргентиналик форвард ва клуб мутасаддилари шартномани узайтириш бўйича музокаралар стулига ўтиргани маълум бўлиб улгурган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!