“Барселона” биринчи трансферни танлади

“Барселона” мураббийлар штаби келаси мавсум олдидан жамоа таркибини кучайтириш бўйича иш олиб бормоқда.

Todofichajes нашрига кўра, каталонияликлар нишонига “Жирона” ҳимоячиси Арнау Мартинес тушган. Хави Эрнандес бу трансфер ёзда амалга оширилишини истаяпти.

20 ёшли Арнау “Жирона” таркибида 2021 йилдан бери тўп тепмоқда. Унинг амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ёзида тугайди.

Агар клуб мутасаддилари истеъдодли футболчини янги шартномага кўндира олмаса, Арнауни ёзда сотиб юборишга тўғри келади.

Мартинеснинг трансфери 15 миллион еврони ташкил қилиши ҳам каталонияликларни қониқтиряпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!