"Барселона" чучварани хом санабди

"Тоттенхэм" клуби раҳбарияти жамоа ярим ҳимоячиси Танги Ндомбелени жорий ёзги трансферлар даврида қўйиб юбормоқчи эмас.

BBC Sport нашри тарқатган хабарга қараганда, "Барселона"нинг қизиқишларига сабаб бўлаётган 23 ёшли франциялик футболчига “шпорлар” сафида ўзини кўрсатиши учун яна бир имкон берилади.

“Тоттенхэм” Ндомбелени бундан бир йил муқаддам 60 млн евро эвазига “Лион”дан сотиб олган ва 2025 йилгача шартнома имзолаган эди.

Ндомбеле жорий мавсум 27 та ўйинда майдонга тушди ва 2 та гол ҳамда 4 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!