"Барселона" Гавига ўринбосар топди

Донни ван де Бек "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши мумкин. Нидерландиялик ярим ҳимоячи "Барселона"га ўтиши мумкин, деб хабар қилмоқда "Sport.es" нашри.

Манбанинг хабарига кўра, "қизил иблислар" ярим ҳимоячиси "кўк-анорранглилар"нинг жароҳатланган аъзоси Гавига муқобил сифатида кўрилмоқда. "Барселона" иқтидори жароҳати туфайли узоқ муддатга сафдан чиқди. Трансфер январь ойида амалга ошиши мумкин.

Ван де Бек манкунианликлар таркибида жуда кам ўйин амалиётига эга бўлмоқда. Жорий мавсумда 26 ёшли футболчи "Манчестер Юнайтед"нинг атиги битта учрашувида қатнашди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!