«Барселона» ҳимоячиси жароҳат олди
«Барселона» ҳимоячиси Алехандро Бальде тўпиқ боғламлари чўзилиб жароҳат олди, бу унинг қишки трансферига хавф солмоқда.
«Барселона» ҳимоячиси Алехандро Бальде Чемпионлар лигаси умумий босқичида «Сабах»га қарши ўйинда жароҳат олди. Каталония клуби ушбу баҳсда 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Журналист Хави Мигел маълумотига кўра, Бальдега тўпиқ боғламларининг чўзилиши ташхиси қўйилган. Агар қўшимча текширувлар боғламларнинг иккинчи даражали чўзилишига ишора қилса, бу жароҳат футболчининг қишки трансфер ойнасидан «Барселона»ни тарк этиш эҳтимолига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин.
Жорий мавсумда Алехандро Бальде «Барселона» таркибида 6 та ўйинда майдонга тушди ва бир голли узатма муаллифига айланди. Унинг каталония клуби билан амалдаги шартномаси 2028 йил 30 июнига қадар мўлжалланган.
Изоҳлар (0)