Ads

“Барселона” клуби яқинлашиб келаётган қишки трансферлар даврида “Ливерпуль” ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньо масаласида музокараларни давом эттирмоқчи.

Sport.es интернет нашри тарқатган хабарга қараганда каталонияликлар 25 ёшли бразилиялик футболчига дастлаб 130 млн евро таклиф қилишмоқчи. Кейинчалик мерсисайдликларни кўндириш учун ушбу сумма 150 млн еврогача оширилиши ҳам мумкин.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Барселона”нинг айрим раҳбарлари Коутиньони қиммат нархга сотиб олгандан кўра, унинг эвазига “Арсенал” етакчиси Месут Ўзилни сотиб олиш таклифини билдиришаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.