"Барселона" Ла Лига тарихига кирди

"Барселона" ҳимоячилари жорий мавсум Ла Лигада ажойиб ҳаракат қилмоқда. Хави шогирдлари чемпионатнинг 16 ўйинида ўз дарвозасидан атиги 6 та гол ўтказиб юборган. Бу Ла Лига тарихидаги энг яхши натижалардан бири.

"Атлетико" 2020/21 ва "Барселона" 1986/87 йилги мавсумда ҳам 16 учрашувда 6 та тўп ўтказган. "Депортиво" 1993/94 йилги чемпионатда худди шундай даврда атиги 5 та гол ўтказган.

"Барса" иштирокидаги барча баҳсларда дарвозани Марк-Андре тер Штеген қўриқлаган. Бундан ташқари германиялик дарвозабон 12 та ўйинда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

Эслатиб ўтамиз, "кўк-анорранглилар" бу мавсум Испания чемпионатининг 16-турига келиб, 41 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалини бошқармоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!