"Барселона" Мбаппе билан алоқага чиқди

Каталониянинг “Барселона” клуби ПСЖ форварди Килиан Мбаппе билан алоқага чиқди. Бу ҳақда испан ОАВлари хабар тарқатмоқда.

Таъкидлаш лозимки, ПСЖ ўзининг иқтидорли футболчисини қўйиб юбормоқчи эмас. Бироқ, “кўк-анор ранглилар” 19 ёшли французни “Камп Ноу”га кўчиб ўтишга кўндиришмоқчи. “Барселона” шу йўл билан Мбаппенинг парижликлар раҳбариятидан ўзини ёзда ёки кейинги йил қўйиб юборишини сўрашига умид боғламоқда.

Эслатиб ўтамиз, ПСЖ Мбаппени ўтган ёз “Монако”дан 180 млн евро эвазига сотиб олган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!