"Барселона" мухлислари учун Ла Лига президентидан нохуш хабар

CHERY AUTO

Ла Лига президенти Хавьер Тебас "Барселона" клубининг трансфер фаоллиги фонида унинг молиявий аҳволига изоҳ берди. Унинг айтишича, бир неча футболчи бўйича келишувларга эришилганига қарамай, каталонияликлар ҳамон янги ўйинчиларни расман рўйхатдан ўтказиш имкониятига эга эмас.

"Барселона" яқинда "Эспаньол" дарвозабони Жоан Гарсияни 25 миллион еврога сотиб олиш бандини фаоллаштирган ва "Атлетик"дан Нико Уильямс билан оғзаки келишувга эришган эди. Бироқ, Тебас трансферлар ҳақидаги эълонлар ўйинчиларни рўйхатдан ўтказиш билан бир хил эмаслигини таъкидлади.

- Трансфер ҳақида эълон қилиш бошқа, ўйинчини рўйхатдан ўтказиш эса бутунлай бошқа нарса. "Барселона" 1:1 қоидасига мос келиши учун меъёрларга риоя қилиш чораларини кўриши шарт. Гарсия билан боғлиқ вазият бироз осонроқ. Улар буни яхши тушунишади, - деди Ла Лига президенти ESPNга берган интервьюсида.

Tecno

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!