“Барселона” ўзи кетказган футболчига харидор
Ҳозирда “Сельта” сафида ўйнаётган Оскар Мингеза “Барселона”га қишда қайтишга яқин турибди.
Tv3cat хабар беришича, каталония клуби 2025 йилнинг январида ўз тарбияланувчисини 10 миллион еврога сотиб олмоқчи.
25 ёшли испан 2022 йилгача “кўк-анорранглилар” таркибида тўп сурган. Кейинчалик эса Оскар, 6 миллион евро эвазига “Сельта”га ўтган эди.
Мингеза “Барселона” асосий таркибида 66 та учрашувда майдонга тушган ва 2 та гол билан 5 та ассист ҳисобига ёздириб қўйган. Унинг “Сельта” билан амалдаги шартномаси 2026 йилгача мўлжалланган.
Фикрлар