"Барселона" Пау Викторни ўз сафига қўшиб олди
Каталониянинг "Барселона" жамоаси ёзги трансферлар ойнасидаги илк харидини амалга оширди. Лекин бу футболчи кўпчилик кутганидек, Нико Уильямс ёки Дани Ольмо эмас, балки "Жирона"дан сотиб олинган Пау Виктор бўлди.
Истеъдодли ва умидли футболчи сифатида баҳоланаётган 23 ёшли иқтидор эгаси "кўк-анорранглилар" билан 2029 йилнинг 30 июнь санасига қадар давом этадиган узоқ муддатли шартнома имзолади. Битимнинг батафсил шартлари эса эълон қилинмади.
Эслатиб ўтамиз Пау Виктор ортда қолган мавсумни ижара асоссида "Барселона Б" таркибида ўтказиб, барча мусобақалар ҳисобидан умумий 39 та ўйинда иштирок этиб, ўз ҳисобига 20 та гол ёзиб қўя олганди. Бундан ташқари футболчи 8 бор сариқ карточка билан огоҳлантирилган.
Фикрлар