Ads

Амстердамнинг “Аякс” клуби ҳимоячиси Маттейс де Лигт қишда “Барселона”га кўчиб ўтиши мумкин.

El Mundo Deportivo нашри тарқатган хабарга кўра каталонияликлар жамоанинг марказий ҳимоясини айнан 18 ёшли Голландия терма жамоаси аъзоси билан кучайтиришмоқчи. Агар ушбу трансфер амалга ошадиган бўлса, у ҳолда “Барселона” деярли ўйин амалиётига эга бўлмаётган Томас Вермален билан ҳайрлашади. Айтиш лозимки, бельгиялик футболчининг ўзи ҳам бунга қарши эмас.

Ўз навбатида “Аякс” спорт директори Марк Овермарс яна бир иқтидорли футболчини ҳам қўйиб юбормоқчи эмас. Боиси, ўтган ёзда жамоанинг асосий ҳимоячиларидан бири ҳисобланган Давинсон Санчес Лондоннинг “Тоттенхэм” клубига ўтиб кетган эди.