“Барселона” раҳбарлари Дортмундга кетди

Дортмунднинг “Боруссия” клуби ярим ҳимоячиси Усмон Дембеле фаолиятини “Барселона”да давом эттириши мумкин.

Каталон клуби раҳбарлари уни қўлга киритиш учун Дортмундга жўнаб кетишди. Немис ОАВда ёзишларича, улар бу ерда Дортмунд клуби раҳбарлари ва футболчининг ўзи билан учрашмоқчи.

Томонлар музокараларни яқин ватқ ичида бошлаши кутилмоқда.

Хабарларга қараганда, “Боруссия” Дембеле учун 100 млндан кам олмоқчи эмас.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!