Ads

Аввал хабар берганимиздек Каталониянинг “Барселона” клуби шу кунларда “Ливерпуль” ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньони ўз сафига қўшиб олиш пайида юрибди.

Берилган маълумотларга кўра “кўк-анор ранглилар” 25 ёшли бразилиялик футболчи билан келаётган якшанба кунигача, яъни Испания суперкубоги доирасида “Реал”га қарши бўлиб ўтадиган баҳсга қадар шартнома имзолашни режалаштиришмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Барселона” Коутиньонинг трансфери борасида мерсисайдликлар билан 90+30 млн евро кўринишидаги келишувга эришгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Бироқ, “Ливерпуль” ҳам етакчи футболчисини ҳеч бўлмаганда 15 августга қадар, яъни “Хоффенхайм”га қарши ЕЧЛ плей-оффининг дастлабки баҳсига қадар ўзида сақлаб қолишга уринмоқда.