"Барселона" "Реал"нинг собиқ футболчисига иш бермоқчи

"Барселона" жамоасида жароҳат олган Марк-Андре тер-Штегеннинг ўрнини ким боса олиши маълум бўлди. 

Аввалроқ, "Блауграна"нинг асосий дарвозабони жиддий жароҳат олиб, мавсум охиригача майдонга туша олмаслиги аниқ бўлган эди. Немис посбони ўрнига Каталония клуби ҳозирда жамоасиз бўлиб турган Кейлор Навасни номзод сифатида кўриб чиқмоқда. Бу ҳақида "Deadlinedaylive" ҳабар берди.

Маълумот учун, Коста-Рикалик дарвозабон шу йилнинг ёзида ПСЖ билан шартномаси якунига етгач эркин агентга айланган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!