«Барселона» Родри учун курашга қўшилди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Барселона» ярим ҳимоячи Родрининг эҳтимолий трансфери юзасидан унинг вакиллари ҳамда «Манчестер Сити» раҳбарияти билан алоқага чиққан. Бу ҳақда Sports.kz нашри хабар бермоқда.

Маълумотни футбол оламидаги ишончли манбалардан бири, журналист-инсайдер Фабрицио Романо эълон қилган.

"Шу билан бирга, "Реал“ бир неча ҳафтадан буён "Манчестер Сити“ билан музокара олиб бормоқда. Бироқ инглиз клуби дарҳол келишувни жадаллаштиришга шошилмади, чунки футболчи учун курашга бошқа жамоалар ҳам қўшилиши мумкин, деб ҳисобларди.

Эндиликда барчаси Родрининг ўзига боғлиқ. Якуний қарорни футболчининг ўзи қабул қилади. Ҳам "Реал“ ҳам "Барселона“ трансфер учун "Манчестер Сити“га деярли бир хил миқдорда таклиф беришга тайёр.

Сўнгги ҳафталарда Родри учун асосий вариант сифатида „Реал“ қаралиб келинган, мадридликлар билан музокаралар ҳали ҳам давом этмоқда. Бироқ битим ҳали якунланмаган бир пайтда, испаниялик футболчи учун курашга "Барселона“ ҳам фаол равишда қўшилди"— дея ёзади Романо ўзининг X саҳифасида.

Қайд этиш керакки, ўтган мавсумда 30 ёшли Родри «Манчестер Сити» таркибида барча мусобақалар доирасида 33 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урди. 2026 йилги жаҳон чемпионатида Испания терма жамоаси сафида 8 та учрашувда майдонга тушди, жамоа билан бирга чемпионликни қўлга киритди ва турнирнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!