"Барселона" тер Штегенга у сўраган пулнинг ярмидан камини бермоқчи

"Барселона" клуби ҳамон германиялик посбон Марк-Андре тер Штеген билан шартномани узайтириш бўйича музокараларни давом эттирмоқда.

Италиялик журналист Николо Скиранинг хабар беришича, каталонияликлар 27 ёшли дарвозабонга йилига бонусларсиз 6,3 миллион евро маош таклиф қилишмоқда.

Бундан аввалроқ, тер Штеген йилига 15 миллион евро маош талаб қилаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бироқ, клуб унга бунча маблағ тўламоқчи эмас.

Тер Штегенга эса "Ювентус", "Челси" ва "Бавария" клубларидан қизиқишлар бор. У жорий мавсум “Барселона” сафида 34 та ўйинда майдонга тушди ва ўз дарвозасидан 34 та гол ўтказиб юборди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!