"Барселона" ва "Манчестер Сити" кўзлаётган 17 ёшли бразилиялик футболчи "Реал"га ўтадиган бўлди
Бразилиянинг "Фламенго" клуби ярим ҳимоячиси Рейньер катта эҳтимол билан фаолиятини "Реал" Мадридда давом эттиради.
Goal.com нашри тарқатган хабарга кўра “қироллик клуби” 17 ёшли бразилиялик футболчининг трансфери бўйича келишувга эришган. Аниқроғи, “Реал” Рейньер учун “Фламенго”га 35 млн евро тўлайди. Энди мадридликлар футболчининг ўзи билан шахсий келишувга эришиб олишса бас.
Таъкидлаш керакки, Рейньер учун шунингдек “Манчестер Сити” ва “Барселона” клублари ҳам харидор бўлаётган эди.
Маълумот учун, Рейньер 2019 йил давомида “Фламенго” сафида жами 15 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 6 та гол ҳамда 2 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.
Фикрлар