Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

«Барселона» ва «Реал» катта трансфер тайёрламоқда

«Реал Мадрид» ва «Барселона» 220 миллион евро баҳоланган Эрлинг Холандни келаси йил сотиб олиш имкониятини ўрганмоқда.

«Манчестер Сити»нинг юлдуз ҳужумчиси Эрлинг Холанд ҳали ҳам «Реал Мадрид» ва «Барселона»нинг диққат марказида қолмоқда.

Инсайдер Экрем Конурнинг ижтимоий тармоқлардаги маълумотларига кўра, Испаниянинг икки етакчи клуби мунтазам равишда футболчининг вакиллари билан алоқа қилиб турибди. Улар келаси йилда норвегиялик форвардни сотиб олиш имкониятларини ўрганмоқда. Хусусан, «Барселона» ва «Реал» трансфернинг молиявий жиҳатларини, шунингдек, битимни амалга оширишнинг турли механизмларини таҳлил қилмоқда.

26 ёшли скандинавиялик гол урууvчи ҳозирча «Манчестер Сити» билан амалдаги шартномага эга. Ушбу меҳнат шартномаси 2034 йил июн ойи охиригача мўлжалланган. Transfermarkt портали Холанднинг бозор қийматини 220 миллион евро атрофида деб баҳоламоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ