“Барселона” Хавини ҳайдайдими?

“Барселона” ўйинида ва натижаларида пасайиш кузатилмоқда. Бу ҳолат мухлису мутахассислар ўртасида бош мураббий Хави Эрнандеснинг кетиши мумкинлиги ҳақидаги гап-сўзларни келтириб чиқарди.

ESPN нашрининг маълум қилишича, Каталония клуби раҳбариятида бош мураббийни ўзгартириш режаси йўқ. Улар Хави Эрнандес ўтган мавсум жамоани чемпион қилганидан мамнун ва ҳозирги пасайиш вақтинчалик эканига ишонч билдиришмоқда.

Хави Эрнандес “Барселона”ни 2021 йили қабул қилиб олди ва бир неча йил Ла Лига бош совринини қўлга кирита олмаётган жамоани яна чемпионлик йўлига қайтарди.

Бош мураббийнинг шартномаси 2025 йилнинг 30 июнигача давом этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!