"Барселона" хавотирда: Гави тиззасида оғриқ ҳис қилмоқда

CHERY AUTO

"Барселона" ярим ҳимоячиси Гави яқин кунларда қўшимча тиббий текширувдан ўтади. Бу ҳақда "Diario Sport" хабар берди.

Tecno

Маълумотларга кўра, испаниялик футболчи бир неча вақтдан бери ўнг тиззасида оғриқ ҳис қилмоқда. Шу жойдан у 2023 йил кузида бир боғламни узиб олганди.

Нашрнинг қайд этишича, боғламнинг ўзи мукаммал ҳолатда. Душанба куни ўтказиладиган чуқур текширув натижалари кейинги тикланиш режасини белгилаб беради.

Манбага кўра, эҳтимолий вариантлар қуйидагича:

Даволашни давом эттириш ва оғриқнинг ўзи йўқолишига умид қилиш;

Артроскопияга мурожаат қилиш – бу артроскоп ёрдамида тизза бўғимини тозалаш ва муаммони аниқлаш учун амалга ошириладиган операция.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!