«Барселона» Холандни трансфер қилиш режасини ишлаб чиқди
Muhammadqodir Ruzmatov
«Барселона» келаси ёзда «Манчестер Сити» форварди Эрлинг Холандни 130 миллион фунт атрофидаги таклиф билан олиб келишни режалаштирмоқда.
«Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд молиявий фэйр-плей қоидаларини бузгани учун клубга жиддий жазо қўлланилса, жамоани тарк этиши мумкин. Бу ҳақда Indykaila News нашри хабар берди.
Манба маълумотига кўра, «Барселона» норвегиялик форвардни қўлга киритиш бўйича режалар устида иш бошлаган. Каталония клуби Холандни олиб келиш учун махсус «Викинг лойиҳаси»ни ишлаб чиққан.
Хабарда айтилишича, кўк-анорранглилар раҳбарияти ушбу режани келаси ёзда амалга оширишга розилик берган. «Барселона»нинг Холанд учун дастлабки таклифи 130 миллион фунт стерлинг атрофида бўлиши кутилмоқда.
Изоҳлар (0)