"Барселона" янги марказий ҳимоячини топди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Испаниянинг машҳур клуби «Барселона» Босния ва Герцеговина терма жамоаси марказий ҳимоячиси Тарик Мухаремовични жамоага таклиф этиш имкониятини ўрганмоқда. Бу ҳақда Football Insider нашри хабар берди.

23 ёшли футболчи ёзда Италиянинг «Сассуоло» клубидан «Лидс» сафига ўтган эди. Манбаларга кўра, ҳимоячига фақат каталонияликлар эмас, балки Англия Премьер-лигасининг бир нечта бошқа клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Мухаремович Премьер-лигадаги ўйинлари орқали мутахассислар эътиборини тортди. Айнан шу омил «Барселона»нинг унга бўлган қизиқиши ошишига сабаб бўлгани таъкидланмоқда.

Журналистлар маълумотича, «Лидс» ёзги трансфер ойнасидан олдин футболчини 34 миллион фунт эвазига сотиб олган. Мухаремович инглиз клуби таркибида ҳозирга қадар етти учрашувда майдонга тушиб, бир гол урди ва бир голли узатма муаллифига айланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!