“Барселона” янги тўпурар танлади

  • 19 февраль, 07:09
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

“Барселона”нинг асосий тўпурари Роберт Левандовскининг ёши ўтиб қолмоқда. Эртами-кечми 36 ёшли форвард ўйини ва самарадорлигида пасайиш юз беради.

Каталонияликлар кейинчалик асосий тўпурар вазифасини бажара оладиган ҳужумчи қидираётган эди.

Todofichajes нашрининг маълум қилишича, “Барселона” мутасаддиларига канадалик форвард Жонатан Дэвид номзоди маъқул келиб турибди.

25 ёшли ҳужумчининг “Лилль” билан амалдаги шартномаси 30 июнь куни тугайди. Дэвид гранд клубларга ўтиш илиндида францияликлар билан ҳамкорликни узайтирмасликка қарор қилди.

Кўп гол ура оладиган ўйинчини эркин агент мақомида бепул трансфер қилиш имконияти каталонияликларга жуда маъқул келмоқда.

Жонатан Дэвид футбол сир-асрорларини ўз юртида ўргана бошлаган. Профессионал фаолиятини 2018 йили Бельгиянинг “Гент” жамоасида бошлади. “Лилль”га 2020 йилнинг ёзида олиб келинган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!