«Барселона» юлдузини 80 миллион еврога сотмоқчи

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Барселона" ёзги трансфер ойнасида ҳимоячи Жюль Кунде билан хайрлашишга тайёр экани хабар қилинмоқда.

El Nacional нашрига таяниб ёзган Transfer News Live маълумотига кўра, каталонияликлар француз футболчисини трансфер рўйхатига қўшган. Клуб 27 ёшли ўнг қанот ҳимоячиси учун тахминан 80 миллион евро ишлаб олишни режалаштирмоқда. Унинг атрофидаги вазиятни Англия премьер-лигасининг бир қатор клублари диққат билан кузатиб бормоқда, аммо уларнинг номи ошкор этилмаган.

Transfermarkt портали Кунденинг бозор қийматини 60 миллион евро атрофида баҳоламоқда. Ўтган йил август ойида футболчи "Барселона" билан шартномасини 2030 йилгача узайтирган эди. Якунланган мавсумда у Ханс-Дитер Флик бошқарувидаги жамоа сафида 47 ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 4 та голли узатма муаллифига айланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!