
"Барселона"да стадион борасида яна муаммо пайдо бўлди
Гампер кубоги учун ўйин "Камп Ноу"да ўтказилмаслиги мумкин.
"Mundo Deportivo" нашрининг хабар қилишича, асосий муаммо Барселона шаҳар кенгаши томонидан рухсатнома берилишида. Клуб камида 30 000 томошабинни қабул қилиш учун зарур бўлган дастлабки фойдаланиш рухсатномасини олишга умид қилмаяпти. Агар бу рухсатнома олинмаса, режалар ўзгартирилиб, 10 августга белгиланган ўйин бошқа стадионга кўчирилиши мумкин.
Катта эҳтимол билан ўйин "Эстади Йохан Кройфф"да бўлиб ўтади.
Клуб Ла Лига доирасидаги "Валенсия"га қарши биринчи уй ўйини (13 ёки 14 сентябрь) олдидан "Камп Ноу"нинг биринчи ва иккинчи трибуналарида 62 минг ўрин мавжуд бўлишини режалаштирмоқда.
Comments