"Бавария" 47 йил ичидаги энг яхши натижасини қайд этди
"Бавария" кеча Германия Бундеслигасининг 16-турида сафарда "РБ Лейпциг" билан дуранг ўйнади (1:1).
Эътиборлиси, мюнхенликлар Бундеслиганинг жорий мавсумида 16 учрашувда 50-голини киритишди. Бу эса чемпионат тарихидаги иккинчи энг яхши натижа ҳисобланади.
Қизиғи, бу борадаги рекорд ҳам айнан "Бавария"га тегишли. Немис гранди 1976 йилда чемпионатнинг 15 та ўйинида 50 та гол уришга эришган.

Фикрлар