"Бавария" Дракслерни сотиб олишни режалаштирмоқда

Франциянинг ПСЖ клуби ярим ҳимоячиси Юлиан Дракслер яна Германия Бундеслигасига қайтиши мумкин.

TMW нашрининг хабар беришича “Бавария” 24 ёшли немис футболчиси билан шартнома имзолаб, уни ватанига қайтаришни режалаштирмоқда. Бироқ, ушбу футболчига мюнхенликлардан ташқари "Арсенал", "Барселона", "Интер" ва "Ливерпуль" каби клублардан ҳам жиддий қизиқишлар бўлмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Дракслер Париж клубига кўчиб ўтгунига қадар "Шальке" ва "Вольфсбург" клубларида тўп сурган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!