
“Бавария” энг зўр тўпурар Ҳарри Кейннинг кетишига тайёргарлик кўряпти
Узоқ йиллар давомида Англия Премьер-лигасида “Тоттенхэм”нинг асосий тўпурари бўлган Ҳарри Кейн фаолиятида бирор совринга эга чиқиш мақсадида 2023 йилнинг ёзида “Бавария”га кўчиб ўтган эди.
Гарчи Кейн Мюнхендаги биринчи йили совринсиз қолган бўлса-да, ўтган мавсумда Бундеслига ва Германия кубоги ғолиби бўлди.
“Бавария”да ҳам тинимсиз гол ураётган 32 ёшли ҳужумчи Мюнхенда узоқ қолмаслиги мумкин. Журналист Рафаэль Хоникштайннинг маълум қилишича, Кейннинг шартномаси яна икки йил давом этади. Аммо келаси ёз ҳужумчи Англияга қайтиб кетиши мумкин.
Манбага кўра, “Тоттенхэм” жорий мавсум якунланганидан кейин Ҳаррини яна ортга қайтаришни режалаштирган. Кейннинг шартномасида 2026 йилнинг ёзида уни 62 миллион еврога трансфер қилиш имконини берувчи банд кучга каиради.
Ҳарри Кейн “Бавария”га кўчиб ўтганидан бери 100 та учрашувда иштирок этиб, рақиблар дарвозасини 91 марта ишғол қилди ва жамоадошларига 28 та голли пас узатди.
Фикрлар