Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

"Бавария" футболчиси "Бенфика"га ўтди

Ойбек Йўлдошев
Изоҳлар: 0

Жоау Палинья «Бавария»дан «Бенфика»га 14 миллион евро эвазига ўтиб, 2030 йилгача шартнома имзолади.

Жоау Палинья расман «Бавария»дан «Бенфика»га ўтди.

Лиссабон клуби футболчи билан 2030 йил 30 июнига қадар мўлжалланган шартнома имзолади.

Трансфер учун «Бенфика» 14 миллион евро тўлайди. Қўшимча равишда турли бонуслар орқали яна 5 миллион еврогача миқдорда маблағ тўланиши мумкин.

Янги шартномада Палинья учун 50 миллион евро миқдорида товон пули белгилаб қўйилган.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ