"Бавария" футболчиси мавсум Бразилия клубига кўчиб ўтади

Мюнхеннинг “Бавария” клуби ҳимоячиси Рафинья мавсум якунлангач ўз ватанига қайтади.

UOL нашри тарқатган хабарга кўра 33 ёшли бразилиялик футболчи “Фламенго” билан 2 йиллик шартнома имзолайди. Ушбу келишув 2019 йилнинг 1 июлидан бошлаб кучга киради.

Эслатиб ўтамиз, Рафиньянинг немия гранди билан амалдаги шартномаси мавсум якунлангач ўз ниҳоясига етади ва шу боис у янги жамоасига сафига эркин агент сифатида бориб қўшилади.

Маълумот учун, Рафинья “Бавария” сафида 2011 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида мюнхенликлар билан бирга жами 15та соврин қўлга киритди. У жорий мавсум Бундеслигада жами 13та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!