Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

«Бавария» Кейиннинг келажаги ҳақида фикр билдирди

Abdukarim Atayev
Изоҳлар: 0

«Бавария» ва Харри Кейн янги шартнома бўйича келишувга жуда яқин, ҳужумчи клубда қолишни истамоқда.

«Бавария» спорт директори Макс Эберл жамоа ҳужумчиси Харри Кейннинг келажаги ҳақида фикр билдирди.

Унинг сўзларига кўра, клуб ва футболчи янги шартнома борасида келишувга жуда яқин. Кейн ўзи ҳам мюнхенликлар сафида ўйнашни давом эттиришни истамоқда.

«Шартнома бўйича музокаралар жуда ҳамоҳанг, илиқ руҳда кечмоқда. Футболчининг ўзи қолишни жуда хоҳлаяпти, клуб ҳам келишувни узайтиришдан манфаатдор. Албатта, аниқлаштириш керак бўлган баъзи жиҳатлар ҳали бор», – дея хабар беради Флориан Плеттенберг.

Харри Кейн «Бавария» таркибида жами 148 та ўйин ўтказган. У шу вақт ичида 146 та гол урган ва 33 та голли узатма амалга оширган. Ҳужумчи 2023 йилда жамоага келиб қўшилган. «Бавария» унга бўлган ҳуқуқларни «Тоттенхэм» клубидан сотиб олган эди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ