Ads

Мюнхеннинг “Бавария” клуби кеча Германия кубогида ғалаба қозонди ва олтин дублни расмийлаштирди. Боиси, улар бундан аввалроқ Бундеслигада ҳам зафар қучишган эди.

FOX Soccer нашри тарқатган хабарга кўра бу “Бавария” тарихидаги 12-олтин дубль бўлди. Шу тариқа мюнхенликлар Европа кучли бешлик чемпионатларида энг кўп олтин дулбль қайд этган жамоага айланишди.

Бу борада кейинги ўринларда "Барселона" (8), "Ювентус" (6), "Атлетик" Бильбао (5), "Реал" (4), “Сент-Этьен” (4), "Манчестер Юнайтед" (3), "Арсенал" (3) ва ПСЖ (3) клублари бормоқда.