"Бавария" Левандовскига Испаниядан ўринбосар топди

  • 19 May 20:35
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
BEPUL PROPAN

Испаниянинг "Валенсия" клуби форварди Родриго Морено "Бавария"нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди.

Marca нашри тарқатган хабарга кўра мюнхенликлар 27 ёшли испаниялик футболчини ёзда жамоадан кетиши кутилаётган Роберт Левандовскига муносиб ўринбосар сифатида қарашмоқда. Ўз навбатида “кўршапалаклар” Моренони 60 млн еврога қўйиб юборишга тайёр.

Маълумот учун, Морено жорий мавсум “Валенсия” сафида жами 36та учрашувда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 16та гол ёздириб қўйишга эришган.

Comments

You must be logged in to commet!