«Бавария» Нойер ўрнига 3 та номзод топди
Мануэль Нойер жароҳатга қарамай фаолиятини 2026/2027 йилги мавсум охиригача давом эттиришни режалаштирмоқда.
«Бавария» ва Германия терма жамоаси дарвозабони Мануэль Нойер яқинда жароҳат олди ва шифокорлар уни камида 6, кўпи билан 12 ҳафта майдондан четда қолишини айтмоқда. Шу билан бирга, тажрибали посбон жароҳат туфайли фаолиятини дарҳол якунлаш ниятида эмас.
Германиянинг Sky телеканали журналисти Флориан Плеттенберг маълумотига кўра, Нойер 2026/2027 йилги мавсум охиригача ўйнашни режалаштирган. Шу билан бирга, манбага кўра, Мануэльнинг айнан шу ёзда катта футбол билан хайрлашиш эҳтимоли 99,9 фоизга баҳоланмоқда.
Шу аснода «Бавария» раҳбарияти иккинчи дарвозабон излашга киришди. Клуб рўйхатида Оливер Бауманн, Бернд Лено ва Лорис Кариус номлари тилга олинмоқда.
Ҳозирча «Бавария» Бундеслигада пешқадамликни сақлаб турибди. Мюнхенликлар «Боруссия» Дортмунд билан бир хил — 21 очкодан тўплаган, аммо тўплар нисбати ҳисобига рақибидан олдинда бормоқда.

Изоҳлар (0)