"Бавария" Нойер ўрнига янги дарвозабон топди
Мюнхеннинг "Бавария" клуби жамоа сафида 40 ёшли Мануэль Нойер ўрнини босадиган янги дарвозабонни трансфер қилишни режалаштирмоқда.
"Teamtalk" журналистлари тарқатган маълумотга кўра, Германия чемпионининг диққат марказида "Брайтон" сафида тўп сураётган 23 ёшли нидерландиялик дарвозабон Барт Вербрюгген турибди.
Манбага кўра, "чайкалар" посбонининг амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ўртасига қадар мўлжалланган. Унинг трансфер қиймати эса 40 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.
Жорий мавсум Англия Премьер-лигасида Вербрюгген 31 та учрашувда майдонга тушди. Ушбу ўйинларда дарвозабон 37 та гол ўтказиб юборган бўлса, 7 та баҳсда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.
Фикрлар