"Бавария" Ольмо учун курашга қўшилди

Дани Ольмо ёзги трансферлар ойнасида "Лейпциг"ни тарк этиши мумкин. Футболчини топ клублар кузатиб бормоқда ва улар орасига "Бавария" ҳам қўшилди, дея маълум қилди инсайдер Фабрицо Романо. 

Журналистнинг сўзларига кўра, ҳужумкор ярим ҳимоячининг товон пули 60 миллион еврога тенг. Уни ўз таркибига қўшиб олиш учун "Барселона" ва АПЛнинг иккита жамоаси ҳаракат қилмоқда. 

Испания нашрлари бир неча ой олдин Ольмони ортга қайтариш учун каталонияликлар жиддий ҳаракат қилаётгани борасида хабар берганди. 2018 йили "Барсселона" академисидан "Динамо Загреб"га ўтган Дани кейинчалик Германияга кўчиб ўтди. Унинг айни пайтдаги нархи 50 эса миллион евродир. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!